Талоқдан кейин идда сақламаслик хукми

04:09 / 07.09.2023 | Nargiza | 327
Ассалому алайкум!
Эрим билан орамизга талоқ тушганига икки йилча вақт болди.
Идда сақламаганим хозиргача мени таъбимни хира қилади.
Идда сақламасликнинг узрли холатлари борми?
Чунки талоқдан олдин хам 3 нафар фарзандимнинг нафақаси Аллохнинг хикмати билан мени зиммамда эди. Фарзандларимнинг отаси оила таъминоти масъулиятини хеч қачон хис қилмаганди. Ажрим тушган вақтлари фарзандларим айни илм олаётган вақтлар эди.
Укаларим хам оилаларидан орттира оладиган холатда эмасди. Фарзандларимнинг таълими узилиб қолишини, укаларимга оғирлик тушишини истамадим. Чунки, фарзандларимнинг отаси билан яшаган давримизда деярли барча муаммоларни (фарзандларимни, баъзида эримнинг хам) хал қилишга оилавий мухит мажбурлаб қуйганди.
Аммо идда вақтимда яшаб турган ота уйимдан бошқасида тунамадим.
Барибир, Аллохга суяниб хукмини адо этишим керак эди, ризқ берувчига таваккал қилмадим, тақво қилмадим деган фикр менга тинчлик бермайди.
Холимнинг хукми қандай?
Жавоб учун олдиндан рахмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тавба қилинг. Истиғфор айтинг. Валлоҳу аълам!