Ассалому алайкум!
Мусиқа ҳаромлигини эшитганман. Қуръон ўқишни ўрганишни бошлаганимдан кейин мусиқа умуман ёқмай қолган, авваллари жуда кўп мусиқа эшитардим. Энди эса атрофдагилар мусиқани баланд қилиб қўйишганда, эшитишга мажбур бўламан ва бу менга ёқмайди. Сериаллар ҳам шундай. Кўпинча оила даврасида кўришга мажбур бўлиб қоламан. Лекин кўрмасликка ҳаракат қиламан. Бундай пайтларда менга гуноҳ йўқми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Имкон қадар четланинг. Бу нарсани ёмон кўришда ва ундан четланишда давом этсангиз, бора-бора эшитилса ҳам таъсирини ўтказмайдиган бўлиб қолади, ин шаа Аллоҳ.