Қарғиш

10:25 / 09.09.2023 | Nigina | 226
Ассалому алайкум! Акамни оиласи нотинч. Охирги марта кенайим билан қаттиқ уршиб қолишганида сингилларингдан қайтсин деб қарғади. Лекин бизда нима айб? Доим акамни оиласига ёрдам бериб, кенайимни ёнини олиб келар эдик. Бу гапларидан кейин дилим қаттиқ оғриди. Биз учун айтилган ноҳақ қарғиши ўтадими? Кейин шу саволни ўқиб турган бошқа инсонлардан ҳам илтимос қилардимки, қандай ҳолат бўлмасин беайб инсонларни фақат яқини бўлгани учун ўртага қўйиб қарғаманглар! Айбни жазосини айбдорни ўзи тортсин, нега яқинлари жабр кўриши керак?! Шу адолатданми?!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ноҳақ қарғиш ўтмайди. Валлоҳу аълам!