Ассалому алайкум! Мен 1йилдан бери бõğим.оğрğии ва бел оğриğидан қийналаман. Жуда кõп дохтрларга кõриндик,ва бир қанча личениялар олдик лекин фойда бермади,самарасиз бõлди Ҳар гал õзгариш бõлмади деб борганимизда янги даволаш услубини қõллашди Лекин аниқ нма учун ундай бõлаётганини топа олишмади рема пробалар ҳаммаси яхши чиққан. Реактивний артрит,сакралит +нмадр кетяпти дейишти. Сõнг зайтун медни эшиттик у ерга борганимизда бизга ташхис қõйилди ба ари чақтиришга буюрилди. Сõрамоқчи бõлганим ин шаа Аллаҳ бу ар8 чақтириш муолажаси ҳақиқаттан ҳам фойдалими ? 2:20-20:40тагача қилиб кõпайтирилади дейишди 2кун чақтирдим лекин унинг оğри кучли бõляпти шунга нма маслаҳат берасиз?
– Ва алайкум ассалом! Албатта апитерапия - ари заҳри билан даволаш жуда манфаатли даволаш усулларидан ҳисобланади .
Ари заҳри билан даволаш, яъни апитерапия халқ табобатида қадим замонлардан бери қўлланиб келинади. Апитерапия меъёр унутилмаса, заррача ҳам салбий таъсир кўрсатмайди.
Ари чаққанида 50 га яқин микроэлементлар ва оз миқдордаги заҳар организмимиз саломатлиги учун хизмат қилар экан. Бу заҳар майда артерия ва қон томирларини кенгайтиради, инсон танасига қон оқимининг келиши ошади.
Асаларининг заҳри мураккаб таъсирга эга бўлиб, у арининг чақиш сони, заҳар миқдори ва ари чаққан жойларга, инсон организмининг ари заҳрини сезувчанлигига ҳам боғлиқ. Тўғри, асалари чаққанида бор-йўғи 30 сония оғриқ бўлади. Албатта, бу ёқимсиз жараён. Шу боис бу оғриқни сезмаслик учун мутахассис томонидан махсус муолажа қўлланилади. Асаларига чақтириб даволанишнинг ҳам ўзига хос нозик жиҳатлари бор. Аввало, бундай усулда даволанганда бемор мутахассис назоратида бўлиши шарт. Дастлаб бемор танасининг асалари заҳрига сезгирлиги текшириб кўрилади. Бунинг учун 1 дона арига чақтириб, игнаси 10 дақиқадан сўнг олиб ташланади. Агар аллергиянинг белгилари 10-15 дақиқада пайдо бўлмаса, шундан кейин асаларига чақтириб даволашни бошлаш мумкин. Ари чаққанидан кейин беморнинг қон айланиши ва уйқуси яхшиланади, оғриқ камаяди, қон босими тушади. Ари заҳри таркибида суяк тизимини мустаҳкамловчи ва қайта тикловчи моддалар мавжудлиги олимлар томонидан исботланган.
Даволаш курси ўртача 10-11 кун.
Қуйидаги касалликларда арига чақтириб шифо топиш мумкин:
- артрит ва остеохондроз;
- бош оғриғи;
- периферик нерв тизими хасталиклари (бел оғриғи, юз нерви фалажи, полиневрит, қовурғалараро неврит, невралгия);
- чурра;
- мигрень;
- қон-томир хасталиклари (эндоартрит, тромбофлебит, атеросклероз);
- депрессия ва уйқу бузилиши;
- қулоқ ва бурун-томоқ хасталиклари ва ҳоказо.
Кимларга мумкин эмас?
- ҳомиладор аёллар;
- жигар ва меъда касалликларининг ўткир даври;
- сепсис — қон таркибида йиринг бўлганда;
- руҳий хасталиклар;
- асал ва асаларига аллергияси борлар;
- саратонга чалинганлар;
- юқумли хасталиклар билан оғриганлар.
Валлоҳу аълам!