Ассалому алайкум! Телеграм группаларнинг биридан кузги кийим олгандим. Қўлимга келгандан кейин эътибор қилиб қарасам , устига катта қилиб Чристиан Диор деб ёзилган экан . Афсуски қайтариб беришни иложи йўқ. Ёзувни ручка билан бўяб Чристиан Диор ёзувуни ОҲРИОТИАН ДИОР га ўзгартириб қўйдим. Луғатни ҳам текширдим, бундай сўз йўқ экан.Энди ушбу либосни кияверсам бўладими . Олдиндан раҳмат !!!
– Ва алайкум ассалом! Ха. Валлоҳу аълам!