Ассалому алайкум! Ҳомиладорлигимда осон туғиб олсин деб катта пахта ва ун билан силатишди. Мен осон туғишим бунга боғлиқ эмас деб ҳеч ким йöқлигида пахтани ахлатга ташлаб юбордим.
Охирги пайтлар бошим оғриб томоғимда бир нарса тургандек бöлаверди. Илгирчига борсам томоғимдан қора тугунлар олиб ташлади. Айтишларича момоларни тугуни экан. Шу нарса ростан ҳам бор нарсами? Томоғимда пайдо бôлган тугунни қаердан келганини тушунтириб беринг. Одамлар айтадиган момолар ким у?
– Ва алайкум ассалом! Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб
«Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш ва ноанъанавий даволаш каби ишларнинг ҳақиқати» деб номланган китобларини ўқишингизни тавсия қиламиз. Валлоҳу аълам!