Ассалому алайкум! Мен яқинда ҳижобга кирдим. Бизникига ҳар куни холамнинг ўғли келади. Аввалига уни олдида ҳижобга юрдим, лекин яқинларим ҳали у кичкина (мендан 3 ёш кичик, 11ёш) рўмолсиз юрсанг ҳам бўлади, энди у учун иссиқда рўмол ўрайсанми дейишди. Шунга ҳижобсиз юрсам ҳам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Балоғатга етган бўлса олдида ҳижобланишингиз керак. Бўлмаса шарт эмас. Валлоҳу аълам!