Ҳайз

22:22 / 18.09.2023 | Nilufar | 243
Ассалому алайкум! Спирал қóйдирганимдан кейин ҳайз кóришимдан бир ҳафта олдин бошлаб ажралма ранги оч маллага яқин бóлиб қоляпти. Бир ҳафта шундай бóлиб кейин ҳақиқий қизил ҳайз бошланяпти ва уям бир ҳафтача давом этади. Бир неча ойлардан буён шу аҳвол. Энди мен шу ҳайздан олдинги бир ҳафтада намоз óқишим керакми ёки йóқ? Раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳайз бўлишингиздан олдин келадиган жигарранг суюқлик ҳайздир, демак ҳайзингиз ўша пайтдан бошланади. Ҳайз ниҳоясида келган жигарранг суюқлик ҳам ҳайз ҳисобланади. 10 кунгача ҳайз деб олаверасиз. Шу суюқликлар тамоман тўхтаб оқ нарса келгунича ҳайз ҳукмида бўласиз. Ўн кундан ошса, ғусл қилгандан кейин истиҳоза ҳукмида бўласиз ва ҳар намоз вақти янги таҳорат олиб намозларингизни ўқийверасиз. Валлоҳу аълам!