Ассалому алайкум! Одинахон опа “Қуръон хатм қилишда …” саволимга жавоб берганингиз учун раҳмат. Мен алҳамдулиллаҳ ҳар ой Қуръон ҳатм қиламан. Битта отин ойи, хатмдан олдин бирор ният қилиб, масалан “фарзандларимнинг тарбияси яхши бўлсин” дeб ўқиш керак дедилар. Шу гап ростми? Мен хатм қилиб, яна янгитдан бошлаб ўқийверардим. Сиз қандай маслаҳат берасиз?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Сизга жавоб берилдику, хатмни Аллоҳнинг розилигини истаб, қилинади. Хатм савоб умидида қилинадиган ибодат. Отинойингиз йўқ гапни гапирибдилар. Аммо хатм қилиб бўлинганидан кейин, Қуръони Карим ҳурматидан дуо қилиб, мақсадларни сўраса бўлади. Валлоҳу аълам!.