Низо

09:08 / 19.09.2023 | Xadija | 275
Ассалому алайкум! Устоз илмингиз зиёда болсин турмушимга 3 йил болди 1 фарзандим бор. Турмуш ўртоғим билан муносабатимиз яхши Алҳамдулиллаҳ. Бир уйда 3 та ака ука овсинлар борга яшаймиз. Ҳожайиним таксистлик қилиб топган ҳар кунгига пуларини 250.000 топса барчасини оналарини қолига олиб келиб берадилар. Бизни ҳаражатимиз дори дармонимиз кийим кечагимиз учун ҳали Бирон марта 1 сом пул бермадилар. Доим касал болганда ёки эҳтиёжимиз учун оз ота онамдан қарз сорашга мажбур боламан. Турмуш ўртоғим Топган пулида 1 сом ҳам оиласи учун олишига руҳсат беришмайгди. Ҳатто фарзандига 1 та ичимлик олганлари олганлари учун ҳам гап эшитик. Хўжайиним бир икки марта Топган пуларидан озгинасини эҳтиёжимизга сўрганлари учун дадаси уриб дўпослаб кетилар. Хожейиним энди Топган пулимни иккига бўламан оиламга ярмини ажратаман, яримини сизларни қўлингизга топшираман деганларида қайтанам уйдан чиқиб кетларин энди квартиради яшайсанлар деди. Хожайним чиқиб кетмоқчи эди мен вазиятни юмшатиб уларни олиб қолдим лекн шу куни қайнонам мени ҳам чақириб ўғлим ўзгаришига сан сабабчисан деб мени ҳам уршиб қарғам бошқа ҳотин олиши керак болам деб жанжалашиб кетилар. Мен озимни норозиликларимни бизни ҳам аслида турмуш ўртоғим пулида ҳақимиз борлигини сабир қилганимиз учун қариғиш эшитишим ҳатолигини айтим. Ва Мен ҳам кетиш қарорига қўшилдим. Устоз шу вазиятда воҳтинчалик кетишимиз жоизми?. Бунда қайнана қайнатамнинг қарғиши урмайдими?.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Кетишингиз жоиз. Масканингиз учун ўзингиз ҳаракат қилинглар. Ота онага яхшилик қилиб хабар олиб туринглар. Валлоҳу аълам!