Агар дори ичмасам, ҳайз кўрмайман

19:48 / 17.09.2019 | Мастурахон | 1053
Ассалому алайкум. Мен тухумдонларим йўқлиги сабаб ўрнини қопловчи дорилар ичаман. Агар ичмасам, ҳайз кўрмайман. Бу ҳайзни сунъий ҳайз деб ўйлайман. Баъзан у 10 кунга чўзилиб кетади. Бундай ҳолатларда намоз ўқишим қандай бўлади? Нима қилсам, тўғри бўлади?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом. Ёшингиз нечада ва нима сабабдан тухумдонлар олинган?
Агар ҳайзлар оралиғи норегуляр бўлса, ҳайз ва истиҳозани фарқлашингиз зарур.
Ҳайзнинг ози 3 кун, узоғи 10 кун деб эътибор қилинган. Шу сабабли 10 кунгача муҳоиза ҳисобланасиз, бу муддатдан сўнг намоз ўқишингиз керак. “Аёллар учун энг зарурий фиқҳий масалалар” китобида шу каби масалалар батафсил ёритилган. Бу китоб билан танишиб чиқишингизни маслаҳат бераман.