Номаълум пайнет

04:32 / 19.09.2023 | Nilufar | 126
Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғимнинг телефонларига 97 минг сўм пайнет қилинганлиги ҳақида смс хабар келди. Лекин "Адашиб ташлабман, менга қайтиб ташлаб беринг", деб ҳеч ким қўнғироқ қилмади. Аслида ойлик абонент тўловлари 20 минг сўм. Ушбу 97 минг сўм пул у кишига қарийб 4 ойгача етади. Уни ишлатиш ҳалол бўладими? Ушбу ҳолатда нима қилишни маслаҳат берасиз?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ишлатиб туриш жоиз. Эгаси чиқиб қолиб қайтар, деганида қайтариб берилади. Валлоҳу аълам!