Эскича

08:10 / 01.09.2023 | Umida Isroilova | 256

Ассалому алайкум! Бир қўлимни билагидан тирсаккача бôлган жойи ôз-ôзидан ишиб кетди, оғрияпти. Дорилар суртсам ҳам таъсир қилмаяпти. Докторлар шамоллаган деяпти. Лекин бир танишим бу эскичадан дейди. Яқинда томоғимда нимадир тиқилаверди. Илгирга борсам қора тугунчалар олиб ташлади. Шу ҳолатни тушунтириб бера оласизми илтимос. Томоғимдан олинган тугунлар ва қôлимни ôзидан-ôзи ишиб кетиши бир бирига боғлиқми?

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Томоқдаги бодомсимон безлардан ёки ҳиқилдоқнинг ёнидаги чўнтакларида пробкаларни илгирчилар олиб беришади.

Баъзи ҳолларда пробкаларни олингандан кейин беморни аҳволи яхши бўлиб қолади.

Беморни кўрмасдан ташҳис қўйишнинг иложи йўқ. Сизда сарамас  бўлаётгандир, балки қизариш ҳам бордир. Кўпинча томоқ оғрийдиганларда томоғида инфекция борларда боғлиқ бўлиши мумкин. Кўрмасдан ҳеч нарса деёлмайман. Валлоҳу аълам!