Рухиятимдаги ўзгариш

18:02 / 04.09.2023 | Маржона | 26

Ассалому алайкум! Охирги вактлар рухиятимда жуда куп узгаришлар буляпти. Жуда тез хафа буладиган, куп йиглайдиган, бир дардга юликсам манашу дарддан, уйловдан чикиб кетишим жуда кийин буляпти. Характерим борган сари ута огир босик булиб кетяпти. Узимни, рухимни, соглигимни кийнаб куйяпман. Узи озгин кизман, баттар озиб кетяпман. Хайрли бир маслахатингизга мухтожман. Жавоб учун олдиндан рахмат.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Жуда зудлик билан психотерапевт қабулига боришингиз зарур. Баъзи муолажалар ва дори-дармонларни қабул қилганингиздан сўнг аҳволингиз анча яхшиланади. Яхшилаб даволаниб сўнг бу ҳолатингиз яна такрорланмаслиги учун давомий тарзда психолог ёки психотерапевт билан тез-тез кўришиб терапия қилдириб туришингиз зарур. Адашиб нотўғри психологлар билан муносабат қурмаслик учун бизнинг Пешқадам мактабимиз қошида Аёл-қизларга психологик кўмак лойиҳамизга мурожаат этишингиз мумкин. Лойиҳамизда кўпгина малакали мутаҳассис психологларимиз хизмат қилиб келишмоқда. Бот орқалик бемалол мурожаат этишингиз мумкин. Мурожаат учун: @qalblarga_komak_bot. Валлоҳу аълам!