Ассалому алайкум! Устоз Аллах илмингизни зиёда килсин. Мен 19 ёшимда отам оламдан утганлар. менга деб ажратилган пулга (мерос сифатида) онам иккимиз пул туплаб кушиб машина олганмиз ва уни онам менга отангдан ёдгорлик мерос деганлар. турмуш курганимда турмуш уртогим рухсат бергани учун олиб келим миниб юрдим, энди уни сотиб янгирок машина олиб бераман деб сотдилар, янги машинани энди узининг номига олмокчи, мен отамдан колган мерос пул юколиб кетадими деб уйлаябман, илтимос ёрдам беринглар! кандай йул тутсам Аллох хам эрим хам узим хам рози буламиз?
– Ва алайкум ассалом! Сотилган машина сизнинг ҳаққингиз, пули ҳам сизники. Ўзингиз рози бўлиб эрингизга беришингиз мумкин. Аммо рози бўлмасангиз эрингиз уни сарфлаб ўз номига машина олиши жоиз эмас. Валлоҳу аълам!