Ҳифз қилаётганда бўғимлар оғриса

00:13 / 06.09.2023 | نزننة بنت رستم | 261

Ассалому алайкум! Қуръонни ёдлаётганда томоқ бўғинлари оғриса нима қилса оғримаслиги учун ёрдам беради?

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Қурьон ўқилганда томоқ оғриши харфларни ўз махражларидан чиқармаслик натижасида  зўриқишдан бўлиши мумкин, аслида Қуръонни соатлаб ўқилса ҳам  мад харфлари оғиздан эмас, жавфдан чиқарилса, товуш пайлари зўриқмайди. Баъзан нутқ аппаратидаги нуқсонлар ҳам бунга сабаб бўлиши мумкин (жағ тишларининг йўқлиги, халқумдаги патологиялар) Тажвид қоидаларига итқон даражасида риоя қилишга ҳаракат қилинг. Қуръон ўқиётганингизда орада илиқ суюқлик ичиб туринг ва ЛОР, стоматолог кўригидан ўтинг. Валлоҳу аълам!