Ёш бола билан умра зиёратига борса бўладими?

03:43 / 22.09.2023 | Фирузахон | 565
Ассалому алайкум! Яхшимисизлар? Мен, онам, опамнинг ўғли, 3 ёшли ўғлим билан Аллоҳ насиб қилса бормоқчимиз. Биринчи саволим шуки, ёш болам билан боришим мумкинми? Вазирлар Маҳкамасининг 08.08.2023 йилдаги 345-сонли қарорида вояга етмаганларга хизмат кўрсатиш тақиқланади дейилган. Иккинчи саволим: Турмуш ўртоғим давлат идорасида ишлаганликлари сабабли чет элга чиқиш мумкин эмас, умрага борсам, опамнинг вояга етган ўғли маҳрам бўла оладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат! Аллоҳ ишларингиз ривожини берсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Опангизнинг балоғатга етган ўғли маҳрам бўла олади. Вояга етмаганларнинг бориши ҳақида ҳуқуқшуносимиздан сўранг. Валлоҳу аълам!