Қизларимиз тарбияга муҳтож

09:53 / 23.09.2019 | Мутахассис | 1790

Ассалому алайкум! Яқинда овсинимнинг қизи бизникига меҳмонга келди. Суҳбатлашиб қолдик. Севган йигити борлигини, у билан тез-тез учрашиб туришини айтди. Унинг планшетидаги беҳаё видео, суратлар ҳам мунтазам эътиборга, тарбияга муҳтожлигидан дарак берарди. Келинман, айтсам жанжал бўлади. Лекин балоғат ёшидаги бу қизнинг бундай аҳволига жим қараб туришга виждоним йўл қўймайди. Нима маслаҳат берасиз?

Мутахассис:

Ваалайкум алайкум! Овсинингизга яхши ниятда айтсангиз, ётиғи билан тушунтирсангиз, тўғри тушунади, иншааллоҳ. Балоғат ёшидаги фарзандларимизни уялтиргандан, урушгандан ёки калтаклагандан фойда йўқ. Аввало, уларга сирдош бўлмоғимиз, ҳис-туйғуларини тушунмоғимиз керак. Ота-оналар бу ёшдаги фарзандларини кўпроқ турли хил ижодий машғулотларга, тўгаракларга жалб этиши лозим. Уларга диний-маърифий китоблар тез-тез совға қилиб туришимиз ва мутолаа қилишга ундашимиз уларни яхши тарбия, намунали хулқ эгаси бўлишида муҳим восита бўлади.