Ҳиёнат

22:17 / 22.09.2023 | Bahora | 230
Ассалому алайкум! Саволим шуки эркак кишига аёли омонат қилиб берилган ВА Унга ҳиёнат қилиб бўлмайди.Лекин ўша омонатнинг ўзи ҳиёнат қилсачи ВА буни фарзанд билиб қолсачи нима қилиш кк .Дугонамнинг онаси бегона киши бн ёзишганлигини гувоҳи бб қолган ВА бу 1- Марта эмас.Қаттиқ гапирган.Ҳозир Аяси бн гаплашмаяпти Аяси ҳам гапирмаяпти.Дугонам нима қилиш кк эди индамай кетсинмиди айниқса бу 1-марта бўлмагандан кейин.Онани ҳурмат қилиш кклигини билади лекин Жим туролмабди.Дадаси аёлига ишонгани ун сўроқлайвермайди.Шунда ота ҳам айбдорми аёлининг иши ун?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Онасига гапирмай қўйиш жоиз эмас, чунки оналик мақоми улуғдир, гарчи гуноҳ иш қилса ҳам. онасига насиҳат қилиш учун бирор яқин кишига, мисол учун холасига айтиши жоиз. Валлоҳу аълам!