Васваса

02:25 / 24.09.2019 | Nargizxon | 1291
Ассалому алайкум! Ёмон хаёллар тарк этмаяпти. Телеграмда атеист каналига кириб қолдим. Ўқимайман десам ҳам яна киравераман. Намоз ҳам ўқимай қўйдим. Илтимос маслаҳат беринглар.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом. Аввало у ерга қайта кирманг. Аллоҳга тавба қилинг ва истиғфорни кўпайтиринг. Ўша хаёллардан қочинг. Иймонни қувватлайдиган маърузаларни эшитинг. Валлоҳу аълам.