Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Саволим шундан иборатки, мен унаштирилиб заксдан ҳам ўтдим. Тўй ноябр ойида лекин ҳужжат керак бўлганлиги учун заксдан эртароқ ўтишга тўғри келди. Лекин аслида менга йигит умуман ёқмаяпти. Ҳуддики у билан бирга яшаб кетолмайдигандек туйиляпти. Ҳатти ҳаракатлари ҳам гап сўзлари ҳам ёқмаяпти. Нима қилишни билмаябман. 2 марта истихора ўқидим лекин ҳеч нима кўринмади. Тинмасдан йиғлаябман. Ман дунё қараши кеээнг одам билан турмуш қуришни хоҳлар эдим. Бу йигит эса оддий нарсаларни ҳам билмас экан. Шу туфайли кўнглим исишни ўрнига борган сари ёмон кўриб кетяпман. Тўйни бекор қилай десам ота онамни, йигитнинг ота онасини кўнглини оғритган бўламанми деб қўрқяпман. Лекин тўйдан кейинги хаётимни ўйласам фақат йиғлаябман. Илтимос менга тўғри йўлни кўрсатинг. Жуда жуда қийналиб кеттим
– Ва алайкум ассалом! Кўнгил чопмаса тегманг. Яшаб қўйиб ажрагандан кўра ҳозир йиғиштирган афзал. Валлоҳу аълам!