Овқатни мақтаниш

01:13 / 23.09.2023 | Umidaxon Yusupova | 311
Ассалому алайкум!
Мен ҳомиладорман.ҳомиладорлар фикр алмашадиган ва ҳомиланинг ўзгаришларини кўрсатиб турқдиган программага кираман.у ерда жамият бўлимида гоҳ-гоҳида аёллар пиширган тансиқ таомларини суратларини ташлашади.айрим ҳолларда шу айнан корган овқатимни егим кеб қолади лекин шу заҳотиёқ бу таомни топишни иложи болмайди оила азоларимизга эримга эркалик қилаверишга уяламан.ваҳоланки шу жойланган расмларга қараб егиси кеб қолган ҳомиладорлар коп болади овқат расмини ташламанглар деб ёзсак бизни нотўғри тушунишади ёкида қоралашади қолиздан кемидими деб.Динимизда еган таомини мақтаниб ейишликка қандай қаралади.кимдир буни гуноҳ деса кимдир кайфият котариш деб фикр билдиради бизга ечим топиб беринг жавобингизни улар билан ҳам ўртоқлашаман
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Нафақат ҳомиладорлар бор ерда, балки умуман таомларни фош қилмаслик керак. Чунки уларга қурби етмайдиганлар ҳам бор. Уларни кўнглини ўкситмаслик керак. Валлоҳу аълам!