Талоқ хақида.

21:31 / 23.09.2023 | Зебо | 461
Ассалому алайкум! Хурматли Устоза Одинахон Мухаммад Содик.
Яхшимисиз, сог -омонмисиз.
Сиздан йордам сураб мурожат килдим.
Мен бугун маслахатингизга мухтожман.
Мен хужайинимнинг 2- айолиман.
Турмушимизга 3 йилдан ошди.
Яширин турмуш эмас, хамма хабардор.
Нафакамни килиб берадилар. Хаммамиз, яни 1- оиласи хам,
мен хам ибодатдамиз, Алхамдулиллах.
Исломдан бутунлай йирок булган оилада усганман. Кариндош-уругларим хам шундай.
Лн турмуш кургач хаммасини узгартирдим.
Хужайиним шарт куйди.
Шариат рухсат бермайдиган жойларга бормайсан деди. Хуп дедим, айтганини килдиим.
Аввало хижоб урадим.
Мана 3 йилдирки уйдан чикмайман, фарзандим йук, Аллохнинг мархамати кенг, дуо килиб сураяпмиз.
Хужайинимнинг айтганларини килишга харакат киламан, берухсат кучага чикмайман.
Туй- хашам, тугилган кун, зийофатлар, маракалар, умуман хеч каерга бормайман.
Факат ота онамни уйига бораман.
Качонки кариндошларим мехмонга чакириб колишса шунда боришим мумкин, уям 1 йилда бир йоки 2 марта булади.
Уйда илм олиш бн шугулланаман.
Курон урганяпман, китоблар укийман. Алхамдулиллах.
Энди муаммони айтсам.
Факат уйда утираверганимгами билмадим, сикилиб кетаман, гаплашиб утирадиган одамим йук.
Кундан кунга асабий бб боряпман.
Хеч нима йокмайди.
Хамма нарсадан совуб кетганман.
Хайотимда мано йукдек, кизикарли нарсалар йукдек, ранг - баранглик йукдек.
Хужайиним кунларда адолат киладилар.
Мени йонимга кун ора келадилар.
Кундуз ишдалар, кечкурун эса телевизор бн телефондан бушамайдилар. Мен бн ишлариям йук. Камдан кам гаплашиб утирадилар.
Базан гапириб утириб, уларни кузатаман, гапимни эшитмайотганларини сезаман, чунки кузлари хам, диккатлари хам телефонда булади. Менга жавобан факат хмм химм деб утирадилар.
Узимни кераксиз хис киламан.
Улардан бошка гаплашадиган одамим йук, опа- синглим хам йук.
Борди келди киладиган 2 та дугонам бор халос, улар биланам 2-3 ойда бир йигиламиз.
Деярли йолгизман.
Шундай холатлардан тасирланиб, баджахл булиб кетяпман кундан-кунга.
Тез тез урушиб коляпмиз. Жахлим чикиб гап кайтараман, айтишаман, бакираман, хуллас катта жанжаллар купайяпти. Жахлим чикканида Узимни бошкаролмай коляпман.
Нима килайотганимни билмай коляпман.
Иккимиз хам безиб кетдик бу жанжаллардан.
Энди эса якиндан бери хужайиним, мендан тезрок кутулиш истагига тушиб колган.
Хар жанжалда, менга сендек хотин керакмас, менга тинчлик керак, сендек хотин бн яшамайман, яшай олмайман. Онанга телефон киламан, келиб сени олиб кетишсин.
Менга итоат киладиган, гап кайтармайдиган хотин керак.
Кетаман десанг Сени хеч ким ушлаб тургани йук. Узинга бошкасини топиб олавер, аллакачон топиб хам булгандирсан ва хакозо.
Шунака гапларни айтадилар.
Буларни шунчаки айтмайдилар.
Ростдан хам уша пайтдан фойдаланиб, мендан кутулиш, ажрашиш максадида айтадилар. 2-3 кундан кн ярашиб яна аввалгидек бб кетамиз.
Шу кунларда негадир кунглим гаш.
Шу айтилган гаплар туфайли
Орамизга неча марталаб талок тушиб колмадимикин деб хавотирдаман.
Хужайинимга айтсам мени эшитмайдилар.
Улар купрок тарикат илмига кизикадилар. Шунга роса шунгиб кетганлар. Пирга кул берганлар.
Мен Пирларни инкор килмокчимасману, лекин негадир хужайинимни айрим гаплари шариатга зид булиб куринади менга.
Айтишича факат талок лафзи айтилсагина талок тушармиш.
Бошка хеч кандай суз талокни ифода килолмас экан.
Уларни гапи хатолигини неча марталаб тушунтиришга урунаман, умуман тингламайдилар. Факат узлариникини макуллайдилар.
Тугри мени илмим йук,, лн савол жавоблардан тушунишимча, талокка далолат килувчи сузлар ва талок нияти оркали хам талок тушиши мумкин экан. Уларга шуни айтсам, "шунака сузлар бн талок тушаверса, унда Талок лафзи нега чикарилган дейдилар."
Индамай коламан.
Узим укиганларимни айтаман.
Аммо буни эрим тушунмайди, тугрироги уларга тушунтириб булмайди. Эшитмайдилар.
Сиқилиб кетаман.
Қуръондан далил келтирилса инкор килмайдилар, аммо талок хакида,
уларни гаплари хатолиги хакида, қуръондан далил келтиришга мени илмим мутлако ожиз.
Сурамокчи булганим, талокка далолат килувчи сузлар бн, ният билан хам, талок тушиши хакида Куронда оят борми. Мен уларга курсатай, хакикат аслида кандайлигини билсинлар.
Домлалардан суранг дейолмайман.
Хеч кимга ишонмайдилар, яни домлаларга, имомларга.
Бир пайтлар анча пайтгача имом-домлаларни даврасида булганлар, улар бн дуст булганлар, биродар булганлар. Ахли илм деб, уларни хизматларида юрганлар, улардан ажралмаганлар.
Карасалар, уша даврадагиларни хаммасини оркаси тоза эмас, 2-3 тадан хотин олиб, нафакасиз,
каровсиз ташлаб куйган, пора олган, рибо килайотган, тамагир, тугилган кун, хамр ичиладиган давраларни тарк килмайдиган одамлар булишган. Неча марталаб уларнинг шариатга зид булган харом-хариш ишларига гувох булганлар.
Масжиддаги, мадрасадаги гаплари бутунлай бошка, кундалик хайотда киладиган амаллари эса бутунлай тескариси булган.
Бунинг устига уша одамларни хаммаси вилояттмизнинг энг таникли, катта ва машхур имом- домлалари хисобланади. Аллохни танийдиган илмли одамларнинг ахволи шу булса, улардан йирок булганим яхши деб, улар бн алокани узиб ташлаганлар.
Хозиргача имом домлаларни бирортаси хужайинимни олдида ботиниб шариатдан гапира олишмайди. Чунки узлари амалда нималар килиб юришганига хужайиним гувох булган.
Шунга хужайиним уларнинг узларигаям, фатволаригаям ишонмайдилар.
Улар Аллохдан куркишмайди дейдилар.
Шайх хазратларини хурмат киладилар, уларга ишонадилар.
Бошкаларнинг гапини тан олмайдилар.
Чунки куряпмиз хозирда домла-имомларни купчилиги хатто 3 талокка хам, фатво топиб кайтадан никох укиб куйишяпти.
Шунга Куронда далил бормикин дея сизга йозяпман Устоза.
Уз эрим билан зино килиб яшайотган булмайлик деб кунглим хижил.
1- айоллари бн хам тез тез катта жанжаллар булади. Унга хам худди шундай гапларни айтадилар.
Хатто кийим кечакларигача улоктириб, уйидан кувган холатлар булган. Аммо айоли кетмаган. Анча пайт Бошка хонада яшаган.
Хужайинимнинг талок хакидаги бу тушунчалари билан хар иккала айоллари билан хам, орага талок тушиб, зино килайотган булмасин деб хавотирдаман.
Маслахат беринг илтимос, йул-йурик курсатинг.
Бизга талок тушиб булганми.
илтимос
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Кифоя, Бахтиёр оила ва Ҳадис ва ҳаёт китобининг 13 жузини (Никоҳ, талоқ ва идда) ўқинг. Валлоҳу аълам!