Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга 4 йил болди.Яқинда ҳóжайинимни бошқа аёл билан муносабатда эканлигини билиб қолдим.Óша қиз билан кóришмоқчи бóлгандим Агар уни топиб борадиган болсанг сени қóйиб юбораман уйинга кетасан дедилар.Шу гапи учун орамизга талоқ тушдими? Мен кóришмадим.Аммо жаҳлда айтилса,óртада учинчи шахс болса тушади деб эшитгандим.
– Ва алайкум ассалом! Бу талоқни боғлашдир. Талоқни боғлаган ишни қилинса талоқ тушади, мисол ўша қизнинг олдига борсангиз тушади, бўлмаса йўқ. Валлоҳу аълам!