Ассалому алайкум! Ассалому алейкум устоз. Мен 16 ёшдаман. Шу пайтгача бирор марта ҳайз бўлмаганман. 20 кун аввал кун бўйи 1-2 соатда 1 томчидан қон келиб турди. Эртаси куни бу такрорланмади. Бугун яна Пешиндан кейин 2-3 томчи қон келибди, ҳозир аср вақти, энди келмаяпти, буни ҳайз эканлигига ҳам шубҳа қиляпман, чунки ҳайз ҳар ой 3 кундан 7 кунгача бўлишини эшитганман. Нима қилишимни маслаҳат берасиз таҳорат қилиб намозларимни ўқийверайми?
– Ва алайкум ассалом! Уч кундан кам бўлса ҳайз бўлмайди. Ҳамма намозларни ўқиш керак. Валлоҳу аълам!