Бепарволик

10:56 / 15.09.2023 | Oydin | 194

Ассалому алайкум! Хурматли Устозам саволим шуки,ич ичимдан хурсанд хам хафа хам бумиман.Аввал бундай хислар бор эди.Узимга бу холатим ёкмаяпти,хамма нарса барибирдай.Кайси китобни укишим керак?Маслахат хам беринг.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Бу ҳолатга кўплаб сабаблар бўлиши мумкин.Ҳаётий сабаб туфайли ёки гармонал ўзгариш сабаб бўлиши ҳам мумкин. Аниқлик киритинг.Психологик жиҳатдан тавсиямиз шуки, соғлом уйқу ва соғлом таомланишга аҳамият беринг ва ҳаётий мақсадларингизни белгилаб олинг, кунлик режалар асосида иш қилинг.Қизиқадиган машғулот ёки илм билан шуғилланиш ҳам ёрдам беради. Инсон ёқтирган ишлари билан шуғулланса, бу ундаги хурсандчилик гармонларини оширади табиий бу сизнинг кайфиятингизга, ҳаётга нисбатан иштиёқингизга ҳам таъсир кўрсатади.Истасангиз Пешқадам мактабимиз қошидаги Аёл қизларга психологик кўмак лойиҳасига мурожаат қилинг.Малакали психологлар сизга  ёрдам беришади @qalblarga_komak_bot орқали мурожаат қилсангиз бўлади.  Валлоҳу аълам!