Савдоим тўғрими

01:27 / 10.10.2023 | Sitora | 236
Ассалому алайкум! Самарқандан о‘зимиз учун арзон ёнг‘оқ заказ бергандим такси пули билан 16 минг хисоблаб айтишди шунда озроқ савдо қилсам деп бир қо‘шнимизга хам айттим майли 10кило айтинг деди фақат унга 24 минг дедим о‘зим олиб сотишимни айтмадим лекин виждоним қабул қилмай акамдан маслахат қилдим то‘г‘рими шу ишим деп. Акам савдо қилиш айб эмас фақат то‘г‘рисини айтгин устига қо‘йиб о‘зим сотаяпман дегин дедилар кейин қо‘шнимга тушунтирдим о‘зим сотаётганимни. Ундан ташқари қайнонамни сингилларига хам 25 мингда деб соттим. Қайнонамга айтгандим о‘злари гаплашиб бериптиларда мани эмас келинимни акаси опкелаяпти депти то‘г‘ри акам опкелиб берадида лекин ман устига қо‘йиб сотаяпман. Шунда со‘рамоқчи бо‘лганим савдом халолми ното‘г‘ри қилмадимми маслаҳат беринг илтимос. Излаш хизматидан хамма саволларни о‘қидим айнан шу саволга о‘хшаши ё‘қ экан. Саволим узун бо‘либ кетгани учун узур со‘райман. Аллоҳ рози бо‘лсин сиздан.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Устига нарх қўйиб сотиш жоиз. Валлоҳу аълам!