Кайнонам бизни хизматкор деб билади

05:41 / 20.09.2023 | Mushtariy | 210

Ассалому алайкум! Қайнонам овсиним ва мендан фақат тозаликнию кир чир овқатни талаб қилади! хизматкордай момила қилади камситиб хақоратдайди! Хатто ўз набираларини ёмонлаб хайвонларга таққослайди ўзи олигни битирган биз ўқимаганмиз ўзлари юзига солмаймиз деб келин қилишган аммо бизни доим ўқимаган деб менсимай кибрланади! Эрларимиз онасини билишади аммо индашолмайди бундай вазиятда эрларимиз қандай ёл тутишлари керак? Бизчи бундай хақоратларга чидашга мажбурмизми? Аёл киши фарзанд тарбияси қолиб фақат хизмат қилса болаларнинг келажаги нима бўлади! Илтимос қайноналарга кўпроқ насиҳат қиладиган видеолар қўйинг

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Ер юзида турли хил психик хусусиятли инсонлар бор. Балки қайнонангиз сизларни ерга уриш билан ўз баҳосини лшириб оларлар. Буни ўзингиз учун билиб олинг кифоя. Кўпинча инсонлар бошқаларни қадрсизлантириб. ўзларини яхши ҳис қилиши мумкин. Албатта бу адикват ҳолат эмас.бунга қайнонангизни атрофидагилар, эри томонидан қилинган совуқ муносабатлари,психик ҳолати сабаб бўлиши мумкин. Бирозгина балки дипломатик муносабат асосида очиқ гаплашиш керакдир. Масалан: Ойи сизни жуда ҳурмат қиламан, сизнинг меҳнатингиз,ҳиссангиз жуда катта аммо, бу муомалангиздан ранжияпман,қалбим оғрияпди, сиз илмли, олий маълумотли, доно аёлсиз ишонаман мани тушуинасиз. Шу тарзда инсон баъзида норозиликларини соғлом тарзда етказишни ҳам билиши керак. Тўғри бу бирданига бўлмаслиги мумкин. Сиз ўз фикрларингизни чиройли айта олишни билсангиз, шахсий чегараларингизга аввало ўзингиз ҳурмат билан қарай бошласангиз,сиз учун муҳим қадриятларни яъни инсон,аёл, келин сифатида энг муҳим нарсаларни шакллантирсангиз муносабат яхшилана боради.  Балки қайнонангиз истериоддир. Уларга комплемент ёқар. Буни ҳушомадгўйлик деб билмай, уларни яхши сифатларини ўзига мақтаб қўйинг.Қайнона-келин келишмовчилигининг сабабларидан бири сифатида қайнона ва келиннинг қарашлари,истаклари тўғри келмаслиги ҳам психологияда таъкидланади. Натижада қайнона учун келин “ўгай келин”га айланади. Инсонлар билан муносабат соғлом ва самимий бўлиши учун албатта улар билан муросага келиш йўлларини ўрганиш лозим.Шу билан бирга ўзига нисбатан қадр-қиммат ва қадрият мавжуд бўлиши керак. Тўғри қайнонангизни сиз ўзгартира олмайсиз. Аммо ўзингиз ўзгаришингиз оқибатида бошқалар ҳам ўзгаради. Илмга келсак, аёлнинг илмлилиги  олий маълумот билан белгиланиб қолмайди. Уйда ўтирган  аёл олий маълумотлилардан ҳам илмли бўлиши мумкин, албатта ўз устида ишлаб, илм йўлида бўлса.Ман сизга кўмак жамоасидаги психологларга мурожаат қилиб, албатта муаммога ечим топа олишингизни айтиб ўтмоқчиман. Валлоҳу аълам!