Таҳорат

02:05 / 10.10.2023 | Shaxnoza Narzullayeva | 229
Ассалому алайкум! Аёл киши туғриқдан кейин олди авратидан коптан коп елга охшаш нарса кузатилади. Бундай холатда тахорат бузиладими
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Олд томондан чиққан ел таҳоратни бузмайди. Чунки олддан чиққан ел ташқаридан кирган бўлади, одатда олднинг ичидан ҳаво чиқмайди. Ел орқадан, нажас еридан чиқади. Илло баъзи аёлларда учрайдиган ҳолатда, яъни олди билан орти бир бўлиб кетган аёлларда бу ҳолат таҳоратни бузади. Валлоҳу аълам!