Ҳаммом

22:51 / 13.10.2023 | Xurshida | 364
Ассалому алайкум! Биз ҳўжайним билан Тошкентда ижарада турамиз. Келинлик уйимга бир ёки икки ойда бир неча кунга бориб турамиз. Ётоқхонамиз ичида келин куёв учун ҳаммом қурилган ( ҳожатхона ҳам ичида). Саволим шуки, биз уерда яшамаган пайтимизда қайнота, қайнонам ва бошқа оила аъзолари ўша ҳаммомдан фойдаланишса бўладими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Сизлар рози бўлсангиз жоиз. Валлоҳу аълам!