Ассалому алайкум! Менга тогри йул курсатсангиз. Мен келинман. Укийман дарсларимни килишга базида кийналаман улгурмай. Вактим етмайди уйни хам кайнона кайнота эрни хизматини килиб. Копинча уйдагилар хамирли кийин окатлани килинг дейишади. Дарсларим копиди сал одийрок окат килай десам хам бизга фойдаси йук укишизни дейишади. Хамирлик овкат килишга уртача 3-5 соат вакт кетади. Хар бир вактим мен учун кадирли ва керакли хозирги кун учун. Бундан ташкари 2 3 хл окат киламиз кунига (завтрак, эрим учун отдельно окат, уйдагилар учун отдельно тушлик). Шу тугрими? Коп вактни одам узини туйдириши учун окватга сарфлаши канчалик тугри? Илтимос йордам беринг ва мен уйдагиларга буни етказаман. Рахмат этиборингиз учун
– Ва алайкум ассалом! Бу ишларни тартибга солиш керак. Қийин ва вақт оладиган таомларни дам олиш кунлари қилиш мумкин. Вақтни тежаш лозим. Берилган вақтлардан биз қиёматда сўраламиз. Энг аввал сўраладиган ҳисоб умрни сарфланган нарса ҳақида бўлади. Валлоҳу аълам!