Ассалому алайкум. Мен 26 ёшдаман. 3 нафар фарзандим бор. Кичик фарзандим туғилгандан сўнг бошим тез-тез оғриб, яқин ойлардан бери айлананадиган бўлиб қолди. Гемоглабин миқдори яхши экан. Невропотолог бош мияни томография қилдиришимизни тавсия этди. МРТ ташхиси бош мияда расширения бор деб айтишди. Ҳозир даволанаяпман, кўзим тиниб китоб ўқий олмай қолдим. Менга шу касаллик ҳақида тўлиқ маълумот берсангиз. Шифокорлар аксар дори воситаларини эмизиш даврида мумкин эмас, дейишяпти. Боламни кўкракдан ажратишим керакми?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом. Сиз ташхисни тўлиқ келтирмагансиз. МРТ натижаси хулосасини расмга олиб жўнатсангиз, яхши бўларди. Бош мия расширениеси деган ташхис бўлмайди, балки “мия қоринчалари расширениеси” дейилгандир? Улар ҳам бир нечта бўлади... Ёки қон томирларидаги ўзгаришлар дейилгандир. Аниқлик керак! Шундан сўнг маслаҳат бера оламан.