Ассалому алайкум! Биз кўп қаватли уйга кўчиб ўтдик. Бир неча йилдан буён ўзим тахмин қилган қибла томонга қараб намоз ўқиётган эдим. Қуёш ботиши кўринмайди. Шу кунларда хўжайиним қибла бошқа томонда экан биз адашибмиз деб телефондаги компасни кўрсатиб қолдилар. 45 градусгача адашган бўлса қабул бўлади деб эшитган эдим. Бизники ундан кўпга ўхшайди. Шу даврда ўқиган намозимни ҳукми қандай?
– Ва алайкум ассалом! Қайта ўқиш шарт эмас. Валлоҳу аълам!