Ассалому алайкум! Ҳомиладорман. “Туғилмаган болага кийим ва бошқа нарсалар олмаслик керак, туғилгандан кейин олиш керак, бўлмаса ундай бўлади, бундай бўлади”, дейишяпти. Мен бўлмаган гап, бу фақат ирим-сирим бунга ишонмайман деб айтдим.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. Яхшилик ва ёмонлик Аллоҳнинг иродасига боғлиқ. Шунинг учун келгуси ишларни сабаб ва ҳодисаларга боғлаш жоиз бўлмайди. Бу эътиқодга тўғри келмайди. Шу жумладан, туғилмаган болага кийим олиш унинг ҳаётига таъсир қилмайди. Унинг ҳаёти Аллоҳнинг иродасига боғлиқ. Фақат баъзи уламолар ҳали аниқ бўлмаган нарсага ҳозирлик кўрмаслик кераклигини айтишган, худди биздаги “подадан аввал чанг чиқармаслик” гап қабилида. Бу ҳам бир ижтиҳод. Валлоҳу аълам.