Ассалому алайкум! Устозам сог саломатмисиз. Яна бир саволни беришга ижозат берсангиз. Аёл киши тахоратли холда яхши бир амални кун мобайнида килишни назр килди. Маълум сабабларга кура уни бажаришни кечга сурди. Кеч булганда эса хайз келиб колди. Узр сабабли у иш адо килинмади. Бу аёлга каффорат вожиб булдими? Аллох сиздан ва ахли оилангиздан рози булсин. Икки дунё саодатини берсин.Жаннати билан сийласин.
– Ва алайкум ассалом! Назрнинг каффороти қасмнинг каффороти кабидир. Имкон бўлса қазосини адо қилса ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!