Эримда кўнглим йўқ

21:35 / 26.09.2023 | Ф | 193

Ассалому алайкум! Хурматли хайьат азолари мен турмуш курганимга 8йил болди хозирда 3фарзандим бор 8йил ичида конгилсизликлар жуда коп болди кайнам тарафдан, катта кайнам тарафдан хам, эримдан хам конглим совиб кетди охирги 2йил жудаям кийинчилик билан отказдим. Худойими берган куни гунохим копайяпти холос эрими хизматини хам мажбурлигимдан киляпман кундалик ишларимни хам мажбурликда киляпман эрим хозир сафардала келса жавобими сорасам боладими ёки козиятга бораманми ёки шу ощимни мажбур килмб касал ортириб яшаганим я́хшими илтимос силардан ойдинлик киритиб беринг Оллиндан рахмат Аллох силардан рози болсин

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Кунига минглаб мактубларга жавоб ёзганимиз учун сизга жавоб ёзишимиз навбати энди келди.

Турмуш ўртоғингиздан кўнглингиз қоладиган даражада қандай сабаблар бўлди? Танангизга ва соғлиғингизга жабр етадиган холатлар кузатилдими?

Агар сизга психологик ва жинсий тажовузлар бўлмаган бўлса илм олиб имкон қадар оилангизни сақлаб қолишга, жуфтингиз билан орангизда мухаббатни ортиришга харакат қилинг. Оила илмини ва эр хотин ўртасидаги муносабатлар психологиясини ўрганиб чиқинг. Агар шунда ҳам фойда бўлмаса унда ажрашиш масаласини кўриб чиқинг. Мумкин қадар оилани сақлаб қолган яхши, лекин икки жуфт бир бирига туғри келмаса наилож. Оқибат ёмон бўладиган ҳолатда қолгандан кўра ажрашган маьқул деб топилса шу иш қилинади.

Катталар билан яъни ота онангиз билан маслахатлашинг. Сўнгра қарор қабул қилинг. Биров бировга на шаръий ва на констутцион жабр қилишга ҳаққи йуқ. Айни дамда психологга мурожат қилиб алоҳида шуғуллансангиз келажагингиз  учун ҳам фойдали. Бизнинг Пешқадам мактаби қошида Аёл-қизларга психологик кўмак лойхасида тажрибали психолог ва шифокорлар фаолият юритиб келмоқда. Онлайн ёки офлайн консультация олишингиз мумкин.

Мурожат учун @qalblarga_komak_bot.

Валлоҳу аълам!