Ассалому алайкум! Одинахон, бир кариндошимнинг эрлари вафот этган ва улар икки қиз фарзанд билан қолдилар. Тақдир тақозоси билан бошқа турмушга чиқдилар. Қизлари вояга етиб, турмушга бердилар. Никоҳ ўқиш жараёнида домла вафот этган эрларини эмас, боқиб ўстирган отанинг исми билан никоҳ ўқиди. Домла икки ёшдан калима ҳам сўрамаптилар. Шу никоҳ бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аслида никоҳ ақди пайтида ўз отасининг исми айтилади. Аммо ҳозир бўлганларга ўз отаси маълум бўлса, ўгай отасининг исми айтилса ҳам, никоҳ дуруст бўлаверади. Шу билан бирга, калима айтиш ҳам шарт эмас. Бироқ ҳозирги ёшларнинг ҳолатидан келиб чиқиб, домлалар уларга таълим ҳамда таъкид учун калимаи шаҳодатни айттириб қўйишлари бор. Валлоҳу аълам