Бир йилдан буён тöхтовсиз ичи кетиши

15:40 / 29.09.2023 | Gulshoda | 611

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Аллоҳ сизлардан рози бöлсин, ҳамиша. Бир таниш синглим бор, ёши 22 да бир нафар қизчаси ҳам бор. Деярли бир йилдан буён ичи тöхтамаяпти. Хаттоки қон аралаш ҳам сув- сув бб келяптикан. Жуда коп докторларга текширтиришди. Режим қиляпти лекин фойдаси бöлмаяпти. Анкологияга ҳам текширтиришди. Лекин бизнинг касал эмас дебдилар. Докторларнинг айтишича ёғон ичакда туклар ётиб қолибди, ҳазм қилмаябди дейишибди. Иштахаси ҳам ёқ. Овқат ейишга ҳам қорқиб қолган. Гемоглабини ҳам 5 бöлиб қолибди. Ранги бир аҳвол, зöрға юрибди. Ҳеч қандай таблеткалар, инексиялар ВА пархезлар ҳам ёрдам бермаябди. Оиласидегилар ҳам сал бепарвороқ бöлишяпти. Корсатдик тузламаяпти Деб. Қандай маслаҳат берасизлар, қандай шифокорга учраши керак ёки қандай текширувлардан öтса бöлади? Нажасидан намуна олиб эктиришган ВА шунга кöра даволанди лекин ҳеч нарса кор қилмаябди. Нима қилсак у синглимга ёрдам бероламиз. Аҳволи Жуда ачинарли, öрнидан ҳам туролмай қолди шу кунларда. Илтимос, маслаҳат беринглар.

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Тўлиқ текширувлардан ўтиб ташҳис қўйилиб, даволаш маслаҳатлари берилган бўлса, фақат қизчани парвариш қиладиган ота-онасида қолган.
Онаси сабр тоқат билан тўғри овқатлантириб, дориларини вақтида бериб юрса даволанади. Озгина парҳез бузилса қайталанаверади.
Онаси касал бола парваришида тушкунликка тушиб қолаётган бўлиш эҳтимоли бор, оила аъзолари бирлашиб қизчани парваришлаш онасини кўнглини кўтаришга ҳаракат қилишлари фойда.

Бу қизчани гастроэнтеролог врач даволайди, вақтида врач кўригига олиб бориб туришсин. Валлоҳу аълам!