Ассалому алайкум! Мен кечадан бошлаб Маҳмуд Усмон устознинг фиқҳ дарсларига қатнашаябман, улар ҳоззир маккадалар бизга бераётган дарсларини Ўзбекистон мусулмонлар идораси томонидан кўриб чиқилмаган экан яни тасдиқланмаган экан.. ўқувчилари кўп, ҳанафий мазҳабининг фиқҳидан дарс беряптилар.. лекин Ўзбекистон мусулмонлар идораси томонидан кўриб чиқилмаган дарслар бўлгани учун барибир қаттиқ иккиланиб қолдим лекин жудаям ўша дарсларни олгим келяпти, нима қилганим тўғри, устоз ҳақида малумотга эга бўлмаганим учун сизларга мурожаат қилаябман илтимос тўғри йўлни корсатинглар менга..айтганча дарслар имом Нававийнинг риёзуссолиҳин китоблари ҳамда Мухтасарул Қудурий китобларидан бўляпти.. Жавоб учун катта рахмат, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин шунингдек биз ёшларнинг ҳам..
– Ва алайкум ассалом! У киши аҳли илм. Аммо қонуний тарафидан бир нарса дея олмайман. Валлоҳу аълам!