Туҳфаи расул

05:35 / 13.10.2019 | Окила | 1438

Ассалом алайкум! Ҳар куни шомдан сўнг туҳфаи расул намозини ўқишни одат қилиш тўғрими? Эшитишимча ўлган одам учун намоз ўқиш мумкин экан. Бизни билишимизча ҳамма намозини ўзи адо этиши керак.

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом. Намоз шахсий ибодат, уни ҳар ким ўзи адо этади. Бошқанинг номидан намоз ўқилмайди. Шомдан кейин туҳфаи расул эмас, “аввобийн” намози ўқилади. Валлоҳу аълам.