Ассалому алайкум! Мен намоз ўқишни энди бошладим. Ҳозирча 4 та (Кавсар, Фотиҳа, Фалақ ва Наас) сураларини фарз ва суннат намозларимда ўқийман. Бу сураларни ҳар намозда қайтариб ўқимаслик учун яна қайси сураларни ўқисам бўлади? Сўрашимнинг боиси, сураларни навбатини чалкаш қилиб ўқиш ҳам вожиб эмас экан.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. Бундан бошқа қисқа сураларни ўқишингиз мумкин. Мисол: Ихлос, Масад, Наср суралари каби. Тартибидан адашмаслик учун мусҳафдаги тартибига қараб олсангиз бас. Валлоҳу аълам.