Намоз

19:07 / 05.10.2023 | Daryo | 108

Ассалому алайкум! Устоз саволим учта. Бизлар пиширик цехида ишлаймиз, намоз укиймиз. Биринчи саволим агар аср намози соат 5 да укилса, пешин намозини соат 3 дан кейин факат фарзини укиш керакми. Иккинчи саволим тахорат олганда сиргани тагига сув текизиш керакми. Гусулда биламан лекин бир ишчимиз тахоратдаям сув текизиш керак деяптилар. Учинчи саволим намоз вахтида нимадандир курксангиз масалан, нимадир гумбурласа, намоз бузиладими. Биламан саволни биттадан бериш керак минг бор узр сурайман. Олдиндан рахмат.

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Пешин намози чиққунга қадар уни суннатлари билан ўқилади.                                                         Таҳоратда шарт эмас.
Қўқувнинг ўзи намозни бузмайди. Аммо қўрқув таъсирида намозни бузадиган иш содир бўлса, мисол кўкраги қибладан бурилиб кетса, намоз бузилади. Валлоҳу аълам!