Аёлларнинг касби

03:29 / 19.10.2023 | Popo | 215
Ассалому алайкум! Аёл киши учун қандай касблар ўринли,шуни айта оласизми?
Мен ҳозирда Университет талабасиман. Ўқишни тугатиб ўз соҳамда ишлашим учун эркаклар билан муомалада бўлишимга тўғри келади. Иш юзасидан бўлади-куя лекин барибир улар билан гаплашиш ёки юзига қараш ҳолатлари бўлиши мумкин. Бу ҳолатда нима қилишим керак?
Ота онам шу соҳада ишлашимни ҳоҳлайди. Мен ва бўлажак турмуш ўртоғим буни ҳоҳламаймиз.

Агар ўзимни соҳамда ишламаган тақдиримда ҳам қайси соҳада ёки йўналишда давом этганим яхши?(диний томондан ҳар томонлама қулай бўлиши керак)
Жавобингизни интиқлик билан кутаман.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу жуда кенг масала. Сизнинг соҳангиз нима эканини билмай туриб жавоб айта олмайман.