Ассалому алайкум! Мен яқинда оператсия бўлдим, бурним ва қулоғимга парда, қулоқ орқа суякка пластик қўйилди, оператсиядан кейин 2 кун ўрнимдан туролмадим, кейинги куни ҳайз кўрдим. Бир ҳафта ўтиб кўричагимни олдиришга тўғри келиб яна аператсия қилиндим. Ҳайздан покландим лекн ғусулни қандай қилишга ҳайронман. Лор 1 ойчам бош ювиш, бурунга сув тортиш ман қилинади диди, қорнимга битишгуничам 10-15 кун мумкунмас. Қулоғимда нимадир бор, ўша оператсия кундиги қонлариям қотиб қоган, Лўр уни кейин олиб ташашини айтди.
Агар Гусулни нийят қилиб биронта ҳўл мато олиб танамни артиб чиқсам, оғзимни ювсам Гусулга ўтармикн ? Намоз ўқишм учун.
– Ва алайкум ассалом! Сиз таяммум қиласиз. Аллоҳ шифо берсин! Валлоҳу аълам!