Ҳовли-кўча супуриш

01:41 / 21.10.2023 | Muqaddas | 246
Ассалому алайкум! Супуришга оид саволларни кўриб чиқиб, бермоқчи бўлган саволимга жавоб йўқлиги учун ушбу саволни йўллаяпман. Алҳамдулиллаҳ борган сари илмсизликнинг шифоси савол бериш бўлгани учун, ҳозирда кўпчилик сизнинг ёрдамингиз билан бир қанча бидъат амалларни тарк этишмоқда. Саволим шуки, кимдир ҳовлини дарвоза томонга қарата супурма баракани кетқазасан дейди, кимдир аксинча, уйга қараб супурма фалокатни олиб кирасан дейди. Кўчани ҳам супураётганда дарвозага қарата супуриш мумкин эмас дейишади. Менинг фикримча булар ҳам бўлмаган гаплар. Аммо бунга асос бўлиши учун сўраяпман. Булар ҳақиқатдан ҳам бидъат амалларга кирадими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аслида асоссиз гаплар. Асоссиз бўлганидан кейин бидъат бўлади. Валлоҳу аълам!