Протсентга олинган пул фоизининг тўланиши

08:40 / 17.10.2019 | Jannatoy | 664

Ассалому алайкум ҳурматли устозлар. Протсентга пул олиш гуноҳ эканлигини биламиз. Агар бир инсон ҳато қилиб протсентга пул олса ва олган пулини барчасини қайтарган бòлса лекин олинган пулнинг келишилган миқдордаги фоизи, òша инсоннинг пул топа олмаганлиги сабабли қайтарилмаган бòлса 1) бунинг ҳукми қандай бòлади? 2) фоизини келишилгани учун берилиши керакми, берилмаса сутҳорга нисбатан ҳаққига ҳиёнат қилган бòладими?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом. Рибовий муомала ҳаром бўлганидан кейин аслида фоизидан кечилади, гарчи келишилган бўлса ҳам. Бу ҳақида Бақара сурасида қуйидагилар келган: 278. Эй иймон келтирганлар! Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга тақво қилинг ва рибонинг сарқитини ҳам ташланг. Ушбу оятдан кўриниб турибдики, Аллоҳ таоло рибодек нохуш, ҳаром нарсани йўқ қилишда, бошқа ҳолатларга ўхшаб, аввало, мусулмонларнинг руҳий-маънавий тарбиясига алоҳида эътибор берган. Яна мусулмонлар учун маҳбуб бўлган «Эй иймон келтирганлар!» деган хитоб ишлатилмоқда. Кетидан: «Агар мўмин бўлсангиз», – деб яна иймонни орага солмоқда ва ниҳоят «Аллоҳга тақво қилинг», – деб тақводор бўлишга чақирмоқда. Охири келиб, рибонинг сарқитини ҳам тарк қилишга амр этмоқда. Исломда ҳукм юритишнинг энг таъсирчан йўли ташқи кучларни ишга солиш эмас, балки ҳар бир одамнинг қалбини ўзига кузатувчи қилиб қўйишдир. Худосиз тузумлар миршаб, жосус ва аскарларни кўпайтириш билан ҳукм юритишга уринсалар, Исломда кишиларнинг қалбларидаги тақводорлик ҳис-туйғусини кучайтиришга ҳаракат қилинади. Ҳар бир кишининг виждони ўзига қоровул бўлади. Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада мусулмонларни рибонинг ўзи у ёқда турсин, сарқитидан, қолдиғидан ҳам қайтармоқда. Бу маънони алоҳида таъкидлаш учун кейинги оятда гапнинг пўсткалласини очиқ-ойдин айтиб қўймоқда. ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ 279. Агар ундай қилмасангиз, Аллоҳ ва Унинг Расули томонидан бўладиган урушга ишонаверинг. Агар тавба қилсангиз, сармоянгиз ўзингизга, зулм қилмассиз ва сизга ҳам зулм қилинмас. Яъни «Агар иқтисодий муомалаларингизда ўртадан рибони кўтариб, унинг сарқитларини тарк этмасангиз, Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари сизга қарши қаттиқ уруш очади. Агар тавба қилиб, рибохўрликдан қайтсангиз, сармоянгизни оласиз. Шунда сиз судхўрлик билан бировга зулм қилмаган бўласиз ва сизга ҳам зулм қилинмаган бўлади. Ибн Ҳиббон ва бошқа ҳадис олимлари Зайд ибн Асламдан ривоят қилишларича, жоҳилият даврида Бану Сақиф ва Бану Муғийра қабилалари ўртасида рибо асосида муомала бўлган экан. Исломга кирганларидан сўнг Бану Сақиф қабиласи Бану Муғийрадан рибо олмасликларини илтимос қилибди. Бану Муғийра ўзаро маслаҳатлашиб, «Исломда бўлганимиздаги муомалалардан рибо олмаймиз, ундан аввалгисидан оламиз», – дейишибди. Ўша пайтда Маккаи Мукаррамада бошлиқ бўлиб турган Итбон ибн Усайд розияллоҳу анҳу бу ҳақда Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассаломга хат ёзганларида: «Эй иймон келтирганлар! Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга тақво қилинг ва рибонинг сарқитини ҳам тарк қилинг. Агар ундай қилмасангиз, Аллоҳ ва Унинг Расули томонидан бўладиган урушга ишонаверинг...» оятлари нозил бўлди. Пайғамбар алайҳиссолату вассалом бу ҳақида Итоб ибн Усайд розияллоҳу анҳуга хабар бердилар ва у кишини агар Бану Муғийра рибохўрликни тарк қилмасалар, уларга қарши уруш қилишга буюрдилар. Хабар етганда, Бану Муғийра: «Тавба қиламиз, рибонинг сарқитини тарк этамиз», – дедилар. Пайғамбар алайҳиссолату вассалом Маккаи Мукаррамани фатҳ қилган кунларидаги хутбаларида жоҳилиятдаги барча риболарни бекор қилганликларини, биринчи бўлиб амакилари Аббос ибн Абдулмуттолиб розияллоҳу анҳунинг риболарини қарздорлар бўйнидан туширганликларини эълон қилдилар. Демак, Исломда рибо асосида молиявий алоқа олиб бориш мутлақо ҳаром қилинган. Ночор ҳолга тушиб, турмуш ўтказиш ёки иш юритиш учун сармояга муҳтож бўлиб қолган шахс билан хайри-эҳсон ёки яхши қарз бериш ила молиявий алоқа олиб бориш лозим. Аммо фоизга қарз берган киши шариатга амал қилмаса ва фоизни талаб қилиб туриб олса, қарзга олган тўламаса фоиз янада ўсиб кетадиган бўлса, унда мажбуран фоизини тўлайди ва гуноҳкор бўлгани учун тавба қилади. Валлоҳу аълам.