Уч талоқ ҳақида

23:59 / 23.10.2023 | Озоджон | 365
Ассалому алайкум! Ҳурматли уламолар хозир ёшлар билимсизликлари учун ёш оилалар бузилиб кетмоқда, бунинг ечимини қаттиқроқ жазолаб оилаларни тиклашда фатво чиқаришларингизни сўраб қоламиз.
Саволим: Мен яқинда аёлим билан жанжаллашиб қолдим шунда қайнотам қизини олиб кетди шунда мен орадан 15-20 кун оралиғида қайнонам билан телефон орқали жудаям ёмон сўзлар билан қўпол смс ёзишиб уришдик. Аёлимни телефонини олиб қўйганлигига 100% тўлиқ ишонч хосил қилганимдан сўнг қайнонам смсларимга жавоб бермаганидан кейин қайнонамга қарата (хеч қачон аёлимга нисбатан заррачадай кўнглимда бунақа ният бўлмаган, хаёлимда ҳам) мана сенга уч талоқсан деб икки марта аёлимни телефонига смс ёздим. Аёлимни телефони ўзида эмаслиги тўлиқ ишончим комил эди. Шунга нима маслаҳат берасизлар. Тўлиқ анниқ маълумот беришингизни илтимос қилиб қоламан. Х вилояти бош имом хатиби 99% бўлмайди деб айтди. Агар 1% бўлса ҳам Фатво марказида бўлади мен бу ерда ожизман деб айтди. Лекин аёлим бу сўзларни ўқимаган, кўрмаган хозирги кунга қадар. Тошкентга боришга шароитим етарли эмас. Жамоат мажлис қилмасдан шу ерда жавоб беришларингизни илтимос қилиб қоламан. Оллоҳ рози бўлсин!
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Аёлингиз ўқиши ва кўриши шарт эмас. Сиз уни ёзганинингз ёки айтганингиз эътиборга олинади. Талоқ айтилиши ёки ёзилиши билан тушади. Валлоҳу аълам!