Ассалому алайкум! Устоз вақтингизни аямай жавоб бераётганингиз учун Аллоҳим сиздан рози бўлсин! Устоз саволим ғашингизни келтирса ёки ноқулай аҳволга солса кечиринг илтимос.Талабаман.Ижарада қизлар, дугоналарим билан яшайман.Орамизда шундай қизлар борки, уларни устидан жуда ҳам ёмон ҳид келиб туради аксар пайтларда, ёнида ўтиришга инсонни ғаши келади.Буни кўп қизлар сезади, лекин ўзига айтишга ботинолмаймиз.Наҳот шуни ўзи сезмаса.
Бундай пайтда қандай йўл тутишим керак?
Кечиринг устозам яна бир бор, агар саволим ноўрин бўлса.
– Ва алайкум ассалом! Яхшилик билан насиҳат қилиш керак. Валлоҳу аълам!