Яқинликдан сўнг ғусл олиш

23:51 / 17.10.2023 | Ганжина Махмудова | 673

Ассалому алайкум! Мен Қозогистоннинг Север тарапида Петропавловск деган жойида деревняда тураман. Биз тарафларда жуда хам совуқ айниқса қишлари -50 гачам туwади. Саволим шуки турмуш ортогим билан яқинликдан кейин олинадиган гусулга қийналаман айниқса агар турмуш ортогим азонда аёллик бурчумни сорасалар ундан кейин туриб гусул қилиб сочимни хар бир толасигачам юваман. Кейин оглимни бохчасига ва кейинчалик хам мактабга обориб қойшим керак болади яёв мошина ёқ эрталаблари шунақа совуқ болади сочимни хар толасигачам совуқни хис қиламан. Яқинлик кечки пайт болиб кечки пайт ювунган болсам хам шу холат. Сочим узун сонимга тегиб турарди. Бошим коп огридиган болди. Қон босимим гемоглобиним нормада болса хам.шу сабаб сочимни элкамдан қилиб озим кесип ташладим. Шунда хам бошим огридиган болиб қолди. 5 маҳал номоз оқийман орада оқиёлмай қолдим гусул қилолмай фақат тоҳорат олиб юришга мажбур болдим. Шундай холлар болдики ёш оила болсак хам эримга бир хафтада яқинлик қилшини сорадим хар якшанба хомомни печкасини ёқадган кун. Болмасам хомомимиз мурдак совуқ хар куни олов ёқадиган болсам утин билан комирни етказа олмаймиз. Эрим ёш сораган пайтларида wароит болмаганлиги учун рад қилган куним эрталабгачам юрагим гаш болиб чиқади рад қилдим гуноҳга ботдим деп. Мен сабаб эркак ёмон ёлга кириб кетиб бошқа аёллар билан зино қилиб қойсачи деп қорқтим ва гусулни уйда оладиган болдик. Хар куни бошим огриди. Хар гусул овотканимда эрим уршалла ўлгин кевотими шамоллап олип кетасан дилла. Эрталаб вохли 7 да ишга кеталла ( Узб соатида 6да) оглим эса 8:30да (7;30) да бохчага бориши керак мендан бошқа оборадиган хечким ёқ. Саволим шуки гусул олишда биз аёлларга бирор бир енгиллик ёқми соч масаласида? Шуни гусул олятканда бошимизни ювмай бирор боwқа ёли борми? Кеча тунда хам музлаб музлаб ювунип чиқтим сочимни хар бир толасигачам ювдим ва Турмуш ортогим мен билан урушиб кеттилар нима ёл тутай маслаҳат беринг боw огриги қолдирадиган дорисиз юролмай қолдим((((((((

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Таҳорат ва ғуслнинг ўрнига таяммум қилишга шариат рухсат берадиган сабаблар, асосан, сув ишлатишга ожизлик ориз бўладиган қуйидаги ҳолатлардан иборат :
-Сувнинг бир мил узоқда бўлиши, - беморлик,
- совуқ,
- душман,
- чанқоқ,
- асбоб йўқлиги,
- ийд намози
 - ёки валийдан бошқага жаноза намози каби ўринбосари йўқ нарсанинг ўтиб кетиши хавфи туфайли сув ишлатишдан ожиз бўлганда.
  Қаттиқ совуқ туфайли жонига ёки бирор аъзосига зарар етишидан ёки  бемор бўлиб қолишидан қўрққан одам сувни иситишга имкон топмаса, таяммум қилиши жоиз.
Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Зотус Салосил ғазотида совуқ кечада эҳтилом бўлиб қолдим. Fусл қилсам, ҳалок бўламан, деб қўрқиб таяммум қилдим. Сўнгра шерикларимга Бомдод намозини ўқиб бердим. Улар буни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилдилар. Ул Зот:
«Эй Амр, жунуб бўлиб туриб шерикларингга намозга ўтдингми?» – дедилар.
Мен ўзимни ғусл қилишдан манъ қилган нарсанинг хабарини у кишига айтдим ва:
«Аллоҳнинг «Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг. Албатта, Аллоҳ сизларга ўта меҳрибондир», деганини эшитганман», – дедим.
Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кулдилар ва бирор нарса демадилар».
Абу Довуд ва Бухорий ривоят қилишган.
Биров бемор бўлса-ю, сув ишлатиб таҳорат ёки ғусл қилганда, ҳалокатга учраши, бирор аъзоси талофат кўриши, беморлиги зиёда бўлиши, чўзилиб кетиши, тузалиш кечга қолиши кабилардан аниқ хавф бўлса, таяммум қилиши жоиз.
  Имкон қадар ғусл қилиш учун шароитни яратиб бериш турмуш ўртоғингизни бурчи , мусулмон одам таҳорат , ғусл кабиларга ош- овқатдан кам даражада муҳтож эмас , чунки ибодатлар пок холда амалга оширилади .
  То имкониятни қилгунларича совуқдан қўрқсангиз , ғусл ўрнига таяммум қилиб турсангиз бўлади валлоҳу аьлам . Бош оғриши масаласида невропатологга учрашинг .Валлоҳу аълам!