Оиламдаги вазият

23:39 / 08.11.2023 | Design Work | 326
Ассалому алайкум! Саволни яқин инсоним томонидан беряпман.

Қайнонам оламдан ўткан. Қайнотам ҳаётлар. Эримнинг оиласи билан ажрашган акаси бор. Эрим кўпинча уйга кеч қайтадилар. Ўртоқлари билан кунлаб дам олишга кетадилар. Уйдаги эркак киши қиладиган ишларни ҳам эплаганимча ўзим қиламан. Эрим бундай ишларга бе эътиборлар. Менга ва фарзандларимга ҳам эътибор бермайдилар. Ибодатларга ҳам бе эътиборлар. Бомдод намозига турмайдилар, лекин дўстлар билан саҳардан балиқ овига кетадилар. Баъзида уйда усталар ишлаганда ёки эримнинг акаси уйда пайтида мен ҳам уйда бўламан. Иложи борича масофа сақлашга ва ҳовлида юрмасликка ҳаракат қиламан, лекин барибир ҳавотирда қўрқиб ўтираман. Бирон бир фитна чиқишидан қўрқаман. Эрим эса бундай ҳолатларга бепарво. Нима қилсам бўлади. Бундай вазиятларда уйда қолишим жоизми. Менга тўғри йўл кўрсатинг, илтимос. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Енингизда балоҳатга етган фарзандингиз бўлса жоиз. Акс ҳолда жоиз эмас. Эрингиздан бу ҳолатни ислоҳ қилишни талаб қилишга ҳаққингиз бор. Валлоҳу аълам!